Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди
У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ҳам ижро этган.

“Ўзбекистон халқ артисти” театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди.
У ўзининг ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган.
Шафоат Раҳматуллаева театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди.
Zamon.uz жамоаси Шафоат Раҳматуллаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.







