Ўзбекистон

100 нафар фаластинлик Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.

100 нафар фаластинлик Ўзбекистонга эвакуация қилинди

 

100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, ушбу эвакуация икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди. Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитида сўзлаган нутқида урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини айтганди.

 

Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

 

Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"