Алиментдан қарздор ота “дача”дан топилди
У 2,5 йил давомида қидирувда бўлган.

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро Р.Ю. алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб, яшириниб юрган. Шу сабабли унга нисбатан 2022 йилда қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор 2024 йилнинг декабрь ойида Кармана тумани Юбилей дала ҳовлилари жамиятидан ушлаб келиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Шунингдек, қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилган.







