Тошкентда 5 та машина аварияга учради
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Ҳодиса кеча, 31 декабрь куни соат 19:15 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида юз берган. Унда “BMW”, “Lacetti”, “Cobalt”, “Matiz” ва “Spark” русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







