Самарқанддаги новвойхонада 1,3 млрдлик газ ўғирланди
Новвойхона табиий газдан яширинча фойдаланиб келган.

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги новвойхонада 1,329 миллиард сўм миқдоридаги газ талон-торож қилинди. Бу ҳақида “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, рейд жараёнида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Қўрғонча” МФЙда жойлашган “С. Ш.” оилавий корхонасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Новвойхона эгалари яширин йўл билан табиий газ тармоғига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган ва етказилган зарар 1,329 миллиард сўм миқдорида ҳисобланган.
Қайд этилишича, барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.







