Сирдарёда эркак ўзини осиб ўлдирди
У онлайн қимор ўйнагани айтилмоқда.

Сардоба туманида Инсон ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходими ўзини осиб ўлдирди. Ҳолат 2024 йилнинг 29 декабрь санасида содир бўлган.
Ҳозирда у катта қарзга ботиб қолган, онлайн қимор ўйнаган ёки банкдан катта миқдорда кредит олган деган тахминлар бор.
Йигит олий маълумотли, Тошкент юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос бўлган. Ёш оилали, икки нафар фарзанди етим қолган.







