Ўзбекистон

Энди “сварчиклар” ҳам малака оширади

Аввалроқ улар учун махсус марказ ташкил этилганди.

Энди “сварчиклар” ҳам малака оширади

2024 йилнинг 2 октябрь куни “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятида Тошкент давлат транспорт университети филиали базасидаги Пайвандлашга ихтисослашган ўқув маркази очилган эди.

 

Марказ ривожланган хорижий мамлакатлар талаблари асосида юқори малакали, маҳоратли, пайвандлаш соҳасида профессионал мутахассисларни “dual” таълим тизимида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган. Марказ 2025 йил бошидан яна 100 нафар тингловчини қабул қилди.

 

Марказнинг асосий вазифаси замонавий талабларга мос юқори малакали пайвандлаш мутахассисларини тайёрлашда назарий ҳамда амалий машғулотларни самарали ташкил этишдан иборат. Илғор хорижий турдош, ихтисослаштирилган марказларнинг ўқув дастурлари асосида замонавий, потенциал иш берувчиларнинг талаб ва таклифлари бўйича махсус ўқув курсларнинг концепцияси ишлаб чиқилган.

 

Бу ерда бир вақтнинг ўзида 150 нафар тингловчи таҳсил олиш имкониятига эга. Таълим жараёнига Тошкент давлат траснпорт университети махсус кафедраларидан ҳамда саноат корхоналаридан тажрибали, профессионал мутахассислар жалб этилган. Шунингдек, хорижий профессор-ўқитувчилар ҳам тингловчиларга касб сирларини ўргатишмоқда.

 

Назарий таълим жараёнини ташкил этиш учун 5 та замонавий ўқув аудиториялари, амалий машғулот учун 13 та пайвандлаш постидан иборат ўқув полигони ва замонавий жиҳозланган ахборот-ресурс маркази, кутубхона ҳамда профессор-ўқитувчилар хонаси мавжуд.

 

Тингловчилар турар жойи 73 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 150 нафар тингловчи жойлашиши учун мўлжалланган.

 

Ўқув жараёнининг давомийлиги – 12 ҳафта бўлиб, шундан 4 ҳафта назарий ҳамда 8 ҳафта амалий машғулотлардан ташкил топган.

 

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Тошкент давлат транспорт университети билан Гомель давлат техника университети ҳамкорликда МДҲ мамлакатларида тан олинадиган Халқаро сертификат тақдим этилади.

 

Сертификатга эга бўлган битирувчилар мамлакатимиз ҳамда хорижда профессионал мутахассис сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Энди “сварчиклар” ҳам малака оширади | Zamon.uz