Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ҳақида маълумот берди

Мазкур ҳаракатлар 2025-йилда ҳам давом эттирилади.

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ҳақида маълумот берди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024-йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.

 

“Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

 

Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди” — дейди Саида Мирзиёева.

 

У тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.

 

“ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир”, — деди Президент ёрдамчиси.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"