Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Мулоқотда Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Шавкат Мирзиёев Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

 

Давлатимиз раҳбари сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Беларусь халқи амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.

 

Суҳбат чоғида ўтган йил 7-9 февраль кунлари Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, яқин ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.