Ўзбекистон

“Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечиш нимага олиб келади?

Бу ҳаво сифати яхшилаб, энергия самарадорлигини оширади.

“Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечиш нимага олиб келади?

Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда. Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир.

 

Иссиқхона газлари ташламалари камаяди

 

Аҳоли зичлиги юқори бўлган шаҳарларда (масалан, Тошкентда) ҳавонинг ифлосланиши аҳоли саломатлигигасезиларли таъсир кўрсатади. Газдан электр энергиясига ўтиш эса нафас йўллари касалликларини камайтиришорқали аҳоли саломатлигини яхшилайди.

 

Қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электренергияси — қуёш, шамол ва гидроэнергетикаданфойдаланиш — карбонат ангидрид (СО₂) ва метангазлари камайтиришга ёрдам беради. Мисол учун, қуёш панеллари ёки шамол турбиналари ёрдамидаэлектр энергиясини ишлаб чиқаришда, эксплуатациябосқичида углерод чиқиндилари деярли йўқ.

 

Ҳаво сифати яхшиланади

 

Газ қозонлари ва печлар ўзидан НОₓ чиқаради, буэса яшаш жойлари ва атрофидаги ҳаво сифатиниёмонлаштиради. Ушбу бирикмалар тутун ва кислоталиёмғирнинг шаклланишига ҳисса қўшади ва инсонсаломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Газданфойдаланишдан воз кечиш эса аҳоли пунктларида ҳавосифатини ёмонлаштирадиган азот оксиди (НОₓ) кабизаҳарли моддалар эмиссиясини камайтиради. Чункиелектр иситкичлар ва иссиқлик насослари НОₓ ёки бошқазаҳарли бирикмалар чиқармайди. Бу хонадонлар вашаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш учун, айниқса, муҳимдир.

 

Метан хавфи бартараф этилади

 

Табиий газни қазиб олиш ва ташиш жараёнида кучлииссиқхона гази — метан ажралиб чиқади. Метан сизибчиқишини назорат қилиш жуда қийин ва углероднингсалбий таъсирини сезиларли даражада оширади. Электренергиясидан, айниқса, қайта тикланадиганманбалардан фойдаланиш эса бу хавфни бутунлай йўққилади.

 

Энергия самарадорлиги оширилади

 

Замонавий электр жиҳозлари (масалан, индукционпечлар, иссиқлик насослари) газга қараганда анчатежамкор, бу эса умумий энергия сарфини камайтиради.

 

Иссиқлик насослари (ҳаво, сув) анъанавий газтизимларига қараганда камроқ энергия сарф қилади. Масалан, бундай насосларнинг энергия конвертацияқилиш самарадорлиги 300-400% га етиши мумкин.

 

Атмосферага 6,5 миллион тонна зарарли газларчиқишининг олди олинади

Юқорида келтириб ўтилган омиллар, умуман, бутундунё экологик вазиятни барқарорлаштириш, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш вабошқа долзарб муаммоларни бартараф этиш мақсадидатўлиқ «яшил энергетика»га ўтмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам 2030 йилга келиб ишлаб чиқаришдақайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини 54 фоизга етказиш, 19 минг МВт қувватга эгақўшимча «яшил қувватлар»ни қуриш кўздатутилган. Шунингдек, 3400 МВт қувватга эга 18 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 1800 МВтқувватга эга энергия сақлаш тизимини ишга туширишмақсад қилинган. Мазкур чора-тадбирлар «яшиленергия» ишлаб чиқариш ҳажмини 12 миллиард кВт/соатгача ошириши кутилмоқда. Бу 5 миллион хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг бўлиб, атмосферага 6,5 миллион тонна зарарли газларчиқишининг олдини олади.

 

custom img

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

2028 йилгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та бассейн учун қурилиш ва ишга тушириш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

custom img

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашувида Садир Жапаров минтақа учун Шенген визасига ўхшаш ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 6,56 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўпдир.

custom img

Қорақалпоғистонда фермерлар учун махсус акселератор дастури йўлга қўйилади

Лойиҳа Абу-Даби тараққиёт жамғармаси молиявий кўмагида ICBА ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда пулга муҳтож аёлларни чет элга юбораётган 21 ёшли қиз ушланди

У бир аёлни Россияга жўнатишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

custom img

Тошкент яқинида 2,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эписентри Зангиота туманида қайд этилди.

custom img

95 нафар олимнинг 157,2 млрд сўмлик илмий грант лойиҳалари молиялаштирилди

Молиялаштирилган илмий лойиҳалар иқтисодиёт, саноат, соғлиқни сақлаш ва экология соҳаларини ривожлантиришга қаратилган.

custom img

Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ яна узайтирилди

Гуманитар ёрдам мақсадида хорижий давлатларга ёқилғи экспорти халқаро ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"