Тошкентда машина ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 1 февраль куни соат 15:34 да Янгиҳаёт тумани “Марҳамат” МФЙ ҳудудида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:41 да етиб бориб, ёнғин соат 15:46 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда







