Бейонс яна Grammy мукофотини қўлга киритди
У бу сафар “Йилнинг энг яхши альбоми” номинациясида ғолиб бўлди.

Бейонс биринчи марта 2024 йилги “Grammy” мукофотида йилнинг энг яхши альбоми номинациясида “Совбой Сартер” альбоми билан ғолиб бўлди.
Қизиқарлиси, ушбу номинацияда унинг рақобатчилари Тейлор Свифт, Билли Эйлиш ва Чарли ХСХ бор эди. Шунингдек, Бейонс “Энг яхши соунтрй-альбом” ва “Энг яхши Соунтрй-дуэти” номинацияларида ҳам ғолиб бўлди. Эътиборли жиҳати, унинг “II ” қўшиғи Миллей Сйрус билан бирга ижро этилган.
Энг кўп мукофотни Кендриск Ламар қўлга киритди — унинг “Нот Лике Ус" қўшиғи “Йил рекорди” "Йил қўшиғи”, “Энг яхши рап ижроси”, “Энг яхши реп қўшиғи” ва “Энг яхши мусиқа видеоси” номинацияларида ғолиб бўлди. Шундай қилиб, Кендриск Ламар 22 марта “Граммй” мукофотига сазовор бўлди.
Чарли ХСХ учта, Сабрина Карпентер эса иккита мукофот олди. Чапел Рон эса энг яхши янги санъаткор деб эътироф этилди.
Бейонс “Граммй” тарихидаги энг кўп мукофот олган санъаткор ҳисобланади. Шу вақтгача у 32 та мукофот олган, лекин ҳеч қачон “Энг яхши альбом” номинациясида ғолиб бўлмаган эди. Бу йил у 11 номинацияси билан “Граммй” тарихидаги энг кўп номинация қилинган санъаткор ҳам бўлди.







