Ўзбекистон

Электромобиллар учун утилизация йиғими оширилмоқда

Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

Электромобиллар учун утилизация йиғими оширилмоқда

Вазирлар маҳкамасининг "Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси"даги қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, утилизация йиғими (коди ТИФ ТН 8703 80) оширилади. Утилизация йиғимлари қуйидагича этиб белгиланди:

 

— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун йиғим БҲМнинг 120 баравари — 45 миллион сўм;

 

— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78,75 миллион сўм).

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорда белгиланган утилизация йиғимларини йиғиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади.

 

Қарор мамлакатда "яшил" технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, электромобилларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган батареяларини атроф-муҳитга кескин зарар етказмаган ҳолда утилизация қилишни таъминлаш ҳамда соҳада маҳаллийлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган.

 

custom img

Ўзбекистонда бир қатор бозорлар вақтинча ёпилди

Ушбу бозорларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани аниқланди.

custom img

Журналистлар учун янги мулоқот майдони яратилди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташкил этган “Мулоқот клуби”да учрашув бўлиб ўтди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида кўчат экди.

custom img

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Kia тўқнашиб кетди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

custom img

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

custom img

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

custom img

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"