Бугун Ўзбекистонда қор ёғади
Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ, шимолда ва чўл ҳудудларда 3° совуқ -2 илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ -2 илиқ бўлади.







