Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати ўзгартирилди
Маҳалла етакчилари энди узоқроқ ваколатга эга.

11 февраль куни қабул қилинган қонунга мувофиқ, фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди.
Шунингдек, бўшаб қолган лавозимларга тайинланадиган янги раислар ҳам 5 йил муддатга сайланиши қонун билан белгиланди. Ушбу ўзгартиришлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларга киритилди.







