Спорт

"Реал Мадрид" ниҳоят катта жамоани мағлуб этди!"

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" ниҳоят катта жамоани мағлуб этди!"

 

Европа чемпонлар лигасида “Реал Мадрид” 86-дақиқагача “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди. Лекин, жамоа таслим бўлмади. Браҳим Диаз, кейин эса Жуд Беллингемнинг голлари вазиятни ўзгартирди. Нима бўлганда ҳам, "Реал Мадрид" рақибга қараганда анча ишончли ўйнади. Бир ҳафтадан сўнг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан бизни яна бир супер тўқнашув кутиб турибди.

 

"Марса": "Реал Мадрид" ниҳоят катта жамоани мағлуб этди!"

 

"Реал Мадрид" учун сеҳрли оқшом! Жамоа "Этиҳад"да ўтказилган олти учрашувдан сўнг биринчи марта ғалаба қозонди. Бунгача учта дуранг ва учта мағлубият қайд этилган. "Реал Мадрид" ниҳоят бу мавсумда катта жамоани мағлуб этди. Жароҳатлар вақтидаги ғалаба жуда муҳим эди. "Реал Мадрид" катта жамоаларга қарши баҳсларда жуда ёмон ўйин кўрсатмоқда. Бу эса баъзи шубҳаларни келтириб чиқарди. Энг қийини "Барса"га қарши, кейин "Атлетико" билан дуранг, сўнгра жамоа Чемпионлар лигасининг умумий босқичида "Ливерпул" ва "Милан"дан мағлуб бўлди".

 

"АС": "Бу тугалланмаган драма эди"

 

"Бу тугалланмаган драма бўлиши мумкин эди, аммо Беллингҳам уни кутилмаган вақтда якунлади. "Манчестер Сити" мағлуб бўлди ва мезбонларнинг мағлубияти мутлақо ҳақли эди. Гарчи, Мадрид клубида ҳам муаммолар кўп эди. Балки, Чемпионлар лигаси уларга масъулият ҳиссини қайтаргандир, ёки айнан шу ерда улар яхши ҳимоялана олишган бўлиши мумкин. Родриго ва Виниcиусни тўхтатиб бўлмади. Мбаппе доимий равишда марказий ҳимоячиларни босим остида қолдирди. Беллингҳам танаффусдан кейин қайтди. 20 та зарбадан сўнг кичик ҳисобдаги ғалаба бўлиши керак эмасди. Жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди".

 

"Атлетик": "Манчестер Сити" шунга муносиб ўйнади"

 

"Гвардиола ўйиндан сўнг натижа муносиб эканини айтди. Саккизта ўйинда бор-йўғи учта ғалаба билан плей-оффга чиққан жамоадан бошқача нарсани кутиш қийин эди. Ўйин охирида ўтказиб юборилган иккита гол клубни ақл бовар қилмайдиган даражада қийин аҳволга солиб қўйди. 80-дақиқада улар 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Ҳоланднинг голидан сўнг "Сити"дан ўз чидамлилигини кўрсатиш талаб қилинди. Аммо, бунинг ўрнига биз Мадриднинг характерини кўрдик".

 

"ЛъEқуипе": "Ҳақиқат"

 

"Манчестер Сити" ўзининг олдинги даражасининг аксини кўрсатмоқда. Бу кўпчилик томонидан айтилмоқда. "Реал Мадрид" бундай совғадан унумли фойдаланди. Браҳим Диаз ва Беллингҳем жамоага натижага эришишда ёрдам беришди. Бир ҳафтадан сўнг турнирнинг асосий фаворитларини яна саҳнада кўрамиз. "Манчестер Сити" эса айни дамда жуда ёмон аҳволда. Бу шунчаки икки йирик жамоа ўртасидаги ўйин эмас, балки икки юлдуз ҳужумчи ўртасидаги дуэль ҳам эди. Эрлинг Ҳоланд "Реал Мадрид"га қарши сўнгги тўртта ўйинда гол ура олмаган эди. Энди унда икки бор. Мбаппе эса бир нечта ажойиб вазиятларни қўлдан бой берди ва фақат битта гол урди".

 

"Билд": "Виниcиус қасос олди"

 

"Қасоснинг таъми жуда ширин! Ўйин олдидан «шаҳарликлар» мухлислари “Олтин тўп” соҳиби Родри тасвирланган улкан баннер билан “Реал Мадрид” футболчисини ғазаблантиришди. 2024 йил октябрь ойида “Олтин тўп” бошқа ўйинчига берилганидан кейин Вини ва "Реал" ўзларини алдангандек ҳис қилишди. Балки шунинг учундир "Реал" ўйин бошидаёқ ишончлироқ кўринди".

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"