Самарқандда 19 ёшли талаба жонига қасд қилди
У ўзини 9-қаватли бинодан ташлаб юборган.

Ижтимоий тармоқда Самарқандда 19 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани айтилган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 атрофида 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.
Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан томонидан кўздан кечирилиб, С.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







