Ўзбекистонда Рамазон ойи 1 мартдан бошланади
Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи 1 март, шанба куни бошланиши белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" ги қарорида қайд этилган.
Қарорга кўра, ушбу фазилатли ой “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида ўтказилади.
Хусусан:
- Эҳтиёжманд оилалар ва илм йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш ташаббуслари қўллаб-қувватланади.
- Оила мустаҳкамлиги, маҳаллаларда ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда меҳр-оқибат қадриятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
- Атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, дарахт кўчатлари экиш ҳамда Рамазон ойига хос тадбирларни исрофгарчиликсиз ташкил этиш тарғиб қилинади.
Шунингдек, Рамазон ойининг маънавий ва ижтимоий аҳамиятини юксалтиришга қаратилган эзгу ташаббуслар қўллаб-қувватланади.







