Тошкентдаги хусусий боғчада болалар калтакланди
Ҳозирда 3 нафар ходим ишдан бўшатилган.

Маълумотларга кўра, 12 февраль куни 7 нафар ота-она хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган фарзандларига нисбатан тарбиячилар қўпол муносабатда бўлаётганлигини билдириб, қонуний чора кўриш бўйича мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Болаларга нисбатан тан жароҳати етказилганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти томонидан 3 нафар тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.







