Ички ишлар вазири ўзгарди
Ушбу лавозимга Азиз Тошпўлатов қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.







