Ғазони тиклаш бўйича янги режа таклиф қилинди
Фаластинда бир йил ичида сайлов ўтказилиши мумкин.

Қоҳирада ўтаётган Араб давлатлари лигаси саммитида мамлакатлар раҳбарлари Ғазо сектори аҳолисини кўчирмасдан уни тиклаш бўйича режаларни муҳокама қилдилар. Саммитнинг якуний баёноти лойиҳасида Мисрнинг Ғазони тиклаш бўйича режаси акс эттирилган бўлиб, у Фаластиннинг барча ҳудудларида бир йил ичида сайловлар ўтказилишини кўзда тутади.
Араб давлат етакчилари халқаро жамоатчилик ва молиявий институтларни Ғазога ёрдам беришга чақирдилар. БМТ баҳоларига кўра, анклавни тиклаш учун 50 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб этилади.
Ушбу режа АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантириш ҳақидаги лойиҳаcига қарши муқобил таклиф сифатида ишлаб чиқилган. Трампнинг лойиҳасида анклавдаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни араб давлатларига кўчириш назарда тутилган эди.







