“Қамчиқ” довони қайта очилди
Довон қалин қор сабаб ёпилганди.

Кеча, 7 март куни соат 14:30 да “Қамчиқ” довонида қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган зарур муҳофаза тадбирлари натижасида бугун, 8 март куни соат 03:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилди.







