Тошкентда BYD ва мототцикл тўқнашди
Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

10 март куни соат 16:10 ларда Шайхонтоҳур тумани Беруний-Пахта кўчалари чорраҳасида BYD автомашинаси ва KAWASAKI мототцикли иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодисадан сўнг мототцикл ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







