Cаломатлик

Қондаги гемоглобин миқдорини ошириш бўйича тавсиялар

Заифлик, соч тўкилиши, хотира бузилиши камқонлик аломатлари бўлиши мумкин.

Қондаги гемоглобин миқдорини ошириш бўйича тавсиялар

 

Гемоглобин – қон таркибидаги асосий оқсиллардан бири бўлиб, организмнинг кислород билан таъминланишида катта роль ўйнайди. Унинг етарлича бўлмаслиги заифлик, бош айланиши, соч тўкилиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин. Гемоглобин даражаси пасайишининг энг кенг тарқалган сабаби темир танқислиги анемияси ҳисобланади. Айниқса, аёллар, ҳомиладорлар, қариялар ва доимий равишда қон топширадиган кишилар бу муаммони бошдан кечириши мумкин.

 

Шифокорлар гемоглобин миқдорини ошириш учун дори воситаларидан ташқари, темир ва витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади. Қуйидаги 9 та маҳсулот эса қон таркибини яхшилашга ёрдам беради.

 

1. Қизил гўшт ва жигар

Мол ёки қўй гўшти гемоглобин кўтариш учун энг яхши табиий манбалардан бири ҳисобланади. Жигар эса темир ва фолий кислотаси билан бой бўлиб, қонни кислород билан тўлдиришга ёрдам беради.

 

2. Баргли сабзавотлар

Исмалоқ, брокколи, шолғом барглари ва кале кабилар организм учун фойдали темир манбаларидир. Уларни С витаминига бой маҳсулотлар билан истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки бу темирнинг сўрилишини яхшилайди.

 

3. Дуккаклилар

Нўхат, ловия, ясмиқ каби маҳсулотлар нафақат темир, балки оқсил ва клетчаткага ҳам бой. Улар камқонликнинг олдини олиш ва қизил қон ҳужайраларини кўпайтиришга ёрдам беради.

 

4. Анор

Анор ва анор шарбати гемоглобин миқдорини оширишда самарали ҳисобланади. Бу мева таркибида темир, витаминлар ва антиоксидантлар мавжуд.

 

5. Лавлаги

Лавлаги қон ишлаб чиқариш жараёнини фаоллаштиради ва организмдаги темир етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам беради. Лавлаги шарбатини ичиш ёки уни салатларга қўшиш мумкин.

 

6. Хурмо ва бошқа қуритилган мевалар

Хурмо, майиз, ўрик қоқиси гемоглобин даражасини оширишга ёрдам беради. Бироқ, юқори шакар миқдори сабабли диабетга мойил кишилар буларни меъёрида истеъмол қилишлари лозим.

 

7. Қовоқ уруғлари

Темир, магний ва рухга бой бўлиб, қон айланишини яхшилайди. Салатларга қўшиш ёки газак сифатида истеъмол қилиш мумкин.

 

8. Тарвуз

Тарвуз таркибидаги темир ва С витамини организмга темирни тезроқ сўришга ёрдам беради. Ёз фаслида фойдали ва табиий восита ҳисобланади.

 

9. С витаминига бой маҳсулотлар

Апельсин, лимон, грейпфрут, булғор қалампири, помидор ва резавор мевалар темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради. Кунлик рационда ушбу маҳсулотларни кўпайтириш тавсия этилади.

 

Гемоглобин пасайишига фақат темир танқислиги сабаб бўлмайди. Шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашиш ва қўшимча текширувлардан ўтиш муҳим.

 

Рационни темир ва витаминларга бой маҳсулотлар билан бойитиш гемоглобин миқдорини табиий равишда оширишга ёрдам беради.

 

Камқонлик даражаси жиддий бўлса, фақатгина овқатланиш билан уни бартараф этиш қийин бўлиши мумкин, шунинг учун керак бўлса шифокор томонидан белгиланган дорилар қабул қилиниши лозим.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Қондаги гемоглобин миқдорини ошириш бўйича тавсиялар | Zamon.uz