Cаломатлик

Олимлар кўз ва тери саломатлигини сақловчи мевани аниқлашди

Бу кўриш қобилиятини мустаҳкамловчи ва ажинларни кечиктирувчи мева ҳисобланади.

Олимлар кўз ва тери саломатлигини сақловчи мевани аниқлашди

 

Ўрик таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар кўз ва тери ҳужайраларини шикастланиш ҳамда эрта қаришдан ҳимоя қилади. Бу мева хун толаларига бой бўлгани учун ичак фаолиятини ҳам яхшилайди.

 

Шифокорларнинг таъкидлашича, ўрик организм учун муҳим бўлган бета-каротин манбаи ҳисобланади. Бета-каротин организмда А витаминига айланиб, терининг эластиклигини сақлашга ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам беради. Айнан шу модда ўрикларга ёрқин тўқ сариқ ранг беради.

 

Ўрикдаги А витамини коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириб, терини ёш ва силлиқ ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Шунингдек, ўрикнинг 85 фоиз сувдан иборат бўлгани сабабли, у терини нам ва эластик сақлайди.

 

Доктор Червонининг таъкидлашича, ўрик пўстлоғида фойдали ўсимлик толалари мавжуд бўлиб, улар ичаклардаги фойдали бактерияларни озиқлантиради, вазнни бошқаришга ёрдам беради ва узоқ вақт тўқлик ҳиссини сақлайди. Хун толаларини кўпроқ қабул қилиш учун ўрикни қуритилган ҳолда истеъмол қилиш мумкин, чунки қуритилган ўрик янги мевага қараганда тахминан уч баравар кўпроқ толага эга. Бироқ, ундаги шакар миқдори юқорироқ бўлишини ҳам инобатга олиш керак.

 

Парҳезшуносларнинг қўшимча қилишича, ўрик таркибидаги антиоксидантлар эркин радикалларни зарарсизлантириб, ҳужайраларга зарар етказадиган ва сурункали касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлувчи оксидловчи стрессни камайтиради. Шунингдек, ўрик ичаклардаги яллиғланиш жараёнларини камайтиришга ҳам ёрдам беради.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"