Италияда уйлар 1 еврога сотилмоқда
Бу орқали тарихий марказларни жонлантириш мақсад қилинган.

Италиянинг Адриатика денгизи ва Гран-Сассо тоғ тизмаси орасида жойлашган Пенне шаҳрида уйларни атиги 1 еврога сотиш дастури амалга оширилмоқда. Шаҳар расмийлари бу ташаббус орқали аҳолининг камайишини тўхтатиш ва тарихий марказни жонлантиришни мақсад қилган. Ҳозирда шаҳарда 40 дан ортиқ бўш бинолар янги эгаларини кутмоқда.
Дастур 2022 йилда бошланган бўлиб, ҳозиргача олти уй, асосан италиялик харидорларга сотилган. Келгуси ҳафталарда яна бир қанча уйлар, жумладан, Уйғониш даврига тегишли тарихий бинолар ҳам сотувга қўйилиши кутилмоқда. Кўпчилик бу уйлар аввал маҳаллий фермер оилаларига тегишли бўлган, аммо улар АҚШ, Бельгия, Венесуэла ёки йирик шаҳарларга кўчиб кетган.
Бошқа шунга ўхшаш дастурлардан фарқли ўлароқ, Пенне шаҳрида харидорлардан гаров пули талаб қилинмайди. Битта асосий шарт бор – харидорлар уйни уч йил ичида таъмирлашга мажбур. Бундан ташқари, таъмирлаш жараёнида харидорларга маҳаллий мутахассислар – архитекторлар, муҳандислар ва қурувчилар ёрдам беришади.







