Жаҳон

“Турк одил судловига ишониш керак”

Туркия Адлия вазирлиги мамлакатда юз бераётган воқеаларга баёнот берди.

“Турк одил судловига ишониш керак”

“Қадрли матбуот ходимлари,

Ҳурматли дўстлар,

 

Авваламбор, меҳр ва эҳтиром билан саломлашишимга ижозат бергайсиз.

 

Истанбул Республикаси Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчига, жумладан, Истанбул шаҳар Ҳокимига нисбатан бугун эрталаб ҳибсга олиш тўғрисида қарорлар чиқарилди.

 

Бу доирада; Истанбул Республика Бош прокуратураси томонидан 2 та тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Терроризмга оид жиноятларни тергов қилиш бўйича бюро томонидан олиб борилаётган тергов доирасида Истанбул шаҳар Ҳокими ҳам шулар жумласидан бўлган 7 кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Ушбу терговда гумонланувчилар террорчилик ташкилотига ёрдам бериш жиноятини содир этганликлари иддао қилинмоқда.

 

Қайд этилишича, бошқа тергов ҳаракатлари Уюшган Жиноятларни тергов қилиш Бюроси томонидан олиб борилмоқда. Ушбу тергов доирасида ҳам 100 нафар гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, улар орасида яна Истанбул шаҳар Ҳокими ҳам бор.

 

Ушбу терговда гумонланувчилар жиноий уюшма таркибида порахўрлик, товламачилик, ким ошди савдоларида тил бириктириш, малакали (квалифицияланган, жиддий, оғир) фирибгарлик, шахсий маълумотларни қонунга хилоф равишда эгаллаш каби жиноятларни содир этганликлари айтилмоқда.

 

Иккала тергов бўйича жами 106 нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, Истанбул Республика Бош прокуратурасининг баёнотидан маълум бўлишича, тергов материаллари орасида МАСАК ҳисоботлари, солиқ экспертизаси хулосалари, депозитлар ҳақида ҳисоботлар, гувоҳларнинг баёнотлари ва бошқа далиллар мавжуд.

 

Тергов ҳар томонлама ўта пухта ва синчковлик билан олиб борилмоқда.

 

Муҳтарам матбуот ходимлари, қадрли дўстлар!

 

Мен буни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Туркия Республикаси ҳуқуқий давлатдир.

 

Конституциямизнинг 9-моддасида аён: Суд ҳокимияти Турк миллати номидан мустақил ва холис судлар томонидан амалга оширилади.

 

Қонун устуворлиги муҳим. Қонун олдида ҳамма тенгдир, ҳеч кимга устунлик берилмайди.

 

Конституциямизнинг 138-моддасига мувофиқ судлар мустақилдир. Ҳеч бир орган, ҳокимият, маъмурият ёки шахс ўз юрисдикциясини амалга оширишда судларга ва судьяларга буйруқ ва кўрсатмалар бермайди, циркуляр тарқатмайди, маслаҳат ва тушунтиришлар бермайди.

 

Жиноят-процессуал кодексининг 157-моддасига кўра, тергов босқичи яширин ҳисобланади. Ушбу махфийлик одил судловнинг соғлом ишлаши, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, айбсизлик презумпцияси ва номга доғ туширмаслик ҳуқуқи нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

 

Қўзғатилган терговга нисбатан иш мазмуни, даъво ва далиллардан бехабар ҳолда баҳо бериш тўғри эмас.

Холис ва мустақил суд олиб бораётган терговларни турли томонларга тортиш, тўнтарув каби иборалар билан тавсифлаш ўта хавфли ва хатодир.

 

Шунингдек, кўчаларга чиқиб суриштирувлар ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатиш, жамоатчиликни чалғитишга қаратилган чиқишларни умуман қабул қилиб бўлмайди.

 

Ҳамма билиши керакки, Ҳуқуқий давлатда, агар жиноят содир этилгани ҳақида даъво бўлса, ҳимоя кўчаларда эмас, балки суд органларида бўлади.

 

Жиноят содир этилганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда тегишли тергов ҳаракатлари ваколатли суд органлари томонидан амалга оширилади.

 

Суд олдида ҳисоб бериш ва ҳимояланиш ҳар бир киши учун ҳуқуқ, шу билан бирга мажбуриятдир.

Ҳурматли дўстлар,

 

Суд қўзғатган тергов ва ишларни муҳтарам Президентимизга боғлаш, энг енгил таъбир билан айтганда, ҳаддидан ошиш, ҳаддини билмасликдир.

 

Мамлакатимизда қонун, ижро, суд билан кучлар бўлиниши муҳимдир. Суд ҳеч кимдан буйруқ ва кўрсатма олмайди.

 

Судга ҳужум қилиш, судьяларга таҳдид қилиш, уларни ҳақорат қилиш демократик ҳуқуқий давлатда ҳеч қачон қабул қилинмайди.

 

Одил судловни таъминлаш учун олиб борилаётган терговга таъсир ўтказишга қаратилган муносабат ва хатти-ҳаракатлар қилиш ўрнига, ақл билан иш тутиш керак.

 

Холис ва мустақил суднинг қарори барча учун мажбурий ва ҳурмат билан қабул қилиниши керак.

 

Тергов босқичида даъволар, ҳимоя ва далиллар кўздан кечирилади, терговнинг махфийлиги йўқолганда эса, жамоатчилик моддий ҳақиқатни тўлиқ очиқлик ва шаффофлик билан кўради.

 

Шунинг учун ҳозирдан бошлаб, тергов мазмуни ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан туриб, олдиндан ижобий ёки салбий хулоса чиқариш тўғри эмас.

 

Шуни унутмаслик керакки, Ҳуқуқий давлатда беайблик принципи ва доғ туширмаслик ҳуқуқи асосий ҳисобланади.

Турк одил судловига ишониш керак. Суднинг ўзида ҳуқуқни қидириш усуллари бутунлай очиқдир.

 

Одил судловнинг тўлиқ ва мукаммал амалга оширилиши учун жараённи хотиржам кузатиш, чиқариладиган қарорни ҳурмат билан қабул қилиш барчамизнинг умумий масъулиятимиздир.

Ҳеч кимда шубҳа бўлмасин.

 

Суд амалга ошираётган ишлар ўз-ўзидан назорат қилиниши лозим. Ким қандай даъволарга қарши чиқаётгани, уларнинг ҳимояси қандайлиги, даъволарга нисбатан далиллар қандайлиги, ўтказилган тергов натижасида маълум бўлади. Ҳаммамиз биргаликда тергов натижасини хотиржамлик билан кутишимиз керак.

 

Барчангизга раҳмат, дўстлар, омон бўлинг”, дейилади расмий баёнотда.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.