Президент бугун Самарқандга ташриф буюради
Давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилади.

Бугун, 22 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, президент Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилади, Самарқанд вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.







