Жаҳон

АҚШда тухум харидорларга 3 донадан сотилмоқда

Бунга парранда грипи ва нархларнинг кескин ошиши сабаб бўлмоқда.

АҚШда тухум харидорларга 3 донадан сотилмоқда

 

АҚШда тухум танқислиги юзага келгани сабабли, баъзи савдо дўконларида харидорларга бир сафар учун атиги 3 дона тухум сотилмоқда. Ҳолат, айниқса, Пасха байрами арафасида аҳолининг кундалик эҳтиёжи ва анъанавий маросимларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Пасха байрамида одатда болалар ва оилалар тухумларни рангга бўяб байрам қилишади. Бироқ бу йил тухум топиш қийинлашгани сабабли, америкаликлар картошкани бўяб, байрамона муҳитни сақлаб қолишга уринмоқдалар.

 

Мутахассисларнинг фикрича, танқисликка бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда:

 

– парранда грипи туфайли миллионлаб товуқлар нобуд бўлган;

– озиқ-овқат нархларининг ошиши ва таъминот занжиридаги узилишлар ҳолатни янада оғирлаштирган.

 

Айни дамда тухум нархлари кескин ошган ва кўплаб ҳудудларда чекловли савдо тизими жорий этилган. Воқеага муносабат билдирган айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса ҳазил тариқасида "тухум энди ҳашаматли маҳсулотга айланди", дея фикр билдиришмоқда.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.