Ўзбекистон

Ишхонасида гиёҳванд модда чекишда гумон қилинган амалдор ишдан бўшатилди

0,69 грамм гашиш моддаси мусодара қилинган.

Ишхонасида гиёҳванд модда чекишда гумон қилинган амалдор ишдан бўшатилди

 

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси раҳбари ва унинг ўринбосари ишдан олинди. Бунга бошқарма раҳбар ўринбосари хизмат хонасида гиёҳванд модда — гашиш чекаётгани акс этган суратнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши сабаб бўлди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 0,69 грамм гашиш моддаси мусодара қилинган. Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ушбу модда гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланган.

Андижон вилояти Бандлик бошқармасига кўра, Андижон шаҳар бўлими бошлиғи D.U. ва унинг ўринбосари S.B. билан меҳнат шартномалари расман бекор қилинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ишхонасида гиёҳванд модда чекишда гумон қилинган амалдор ишдан бўшатилди | Zamon.uz