1 майдан электр энергиясини ишлаб чиқариш тарифлари ошади
Бу аҳоли ва бошқа соҳаларга тадбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссиясининг 2025 йил 31 мартдаги 27-сонли йиғилиш баёнига асосан, 2025 йил 1 майдан бошлаб “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, “Янги Ангрен ИЭС” АЖ лар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш тарифлари оширилиши кутилмоқда.
Мазкур электр энергия бўйича тариф ички тармоқ тарифи ҳисобланиб, ягона харид қилувчиси “Ўзэнергосотиш” АЖ учун белгиланган. (Аҳоли ва бошқа соҳаларга тадбиқ этилмайди).
Иссиқлик энергияси бўйича нархлар ўзгаришсиз қолди.







