Тошкентда Тесла ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 17 апрель куни соат 23:51 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 23:56 да етиб бориб, ёнғин соат 23:59 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







