Lifestyle

Ҳид орқали онг фаолиятини ошириш мумкин

Хушбўй ҳидлар билан хотирани 226 фоиз кучайтириш мумкин.

Ҳид орқали онг фаолиятини ошириш мумкин

 

Хушбўй ҳидлар нафақат муҳитни ёқимли қилади, балки инсон миясининг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Калифорния университети (Лос-Анжелес) олимлари олиб борган тадқиқот бунга далил бўлди.

 

Тадқиқотда 60 ёшдан 85 ёшгача бўлган кўнгиллилар иштирок этган. Улар икки гуруҳга бўлинган: биринчи гуруҳ одатий муҳитда ухлашда давом этган бўлса, иккинчи гуруҳ ётоқхонасида ҳар кеча турли ҳидлар (атиргул, эвкалипт, апельсин, ялпиз, бибария, лимон ва лаванда) пуркалган.

 

Олти ой давом этган кузатувлар натижасида мутахассислар ақл бовар қилмайдиган фарқни қайд этдилар: ҳид билан бойитилган муҳитда ухлаган иштирокчиларда когнитив қобилиятлар — яъни хотира, эътибор ва ўрганиш қобилияти — 226 фоизга ошган.

 

Олимлар бу ҳодисани шундай тушунтирадилар: ҳидлар миянинг ҳиссиётлар ва хотиралар учун жавобгар бўлган лимбик тизими ва гиппокампига кучли стимуляция беради. Натижада бу ҳудудлар фаоллашади ва янги ахборотни қабул қилиш, сақлаб қолиш жараёни анча кучаяди.

 

Мазкур тадқиқот кекса ёшдаги инсонлар учун хотирани тиклаш, мия фаолиятини фаоллаштириш ва ҳатто Альтсгеймер сингари касалликларнинг олдини олишда янги ёндашувларга йўл очиши мумкин.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ҳид орқали онг фаолиятини ошириш мумкин | Zamon.uz