Сурхондарёда гилос пишди
Термиз туманида илк гилос ҳосили терила бошланди.

Термиз туманининг “Қорахон” маҳалласида истиқомат қилувчи миришкор боғбонлар томонидан парваришланган гилос дарахтларида илк ҳосил терила бошланди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги расмий саҳифасида хабар қилинди.
Қайд этилишича, бу ҳосиллар республикада гилос пишган биринчи ҳудудлардан бири сифатида қайд этилмоқда.
“Мазкур ютуқлар деҳқон ва боғбонларнинг меҳнатсеварлиги, замонавий агротехник усуллардан самарали фойдаланиши натижасидир”, дейилади хабарда.







