0

COVID-19 билан касалланганлар бошқаларга нисбатан кўпроқ касал бўлади

Ўтказилган тадқиқотда 800 мингдан ортиқ одам иштирок этган.

COVID-19 билан касалланганлар бошқаларга нисбатан кўпроқ касал бўлади

Америкалик олимлар ўтказган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланган одамлар кейинчалик бошқа инфекцияларга 20–50% кўпроқ чалинади. Улар шамоллашни оғирроқ ўтказади, йўтал кучлироқ бўлади ва узоқ давом этади. Ҳатто енгил ўтган коронавирус ҳолатлари ҳам соғлиққа узоқ муддатли таъсир кўрсатади.

 

Сент-Луис университети (АҚШ) олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари T-Online портали орқали эълон қилинди. Тадқиқотда 800 мингдан ортиқ одам иштирок этган бўлиб, уларнинг 200 минг нафари COVID-19 билан касалланган. Таҳлилларга кўра, коронавирусдан кейинги бир йил ичида бу одамлар вирусли, бактериал ва замбуруғли касалликлар, ҳамда нафас йўллари касалликлари ва ўпка зарарланишлари билан кўпроқ касалланган.

 

Мутахассислар бу ҳолатнинг аниқ сабабини ҳали айта олишмаган. Иккала гуруҳ ҳам бир хил шароитда яшаган бўлсада, фақатгина изоляция ёки карантин билан боғлиқ тушунтиришлар етарли бўлмаслиги мумкин.

 

Олимлар COVID-19 иммун тизимига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, шиллиқ қаватларни зарарлаб, организмни бошқа инфекциялар учун очиқроқ қилиб қўйиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Улар бу механизмларни чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидламоқда.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"