Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Эпицентрда сезилиш кучи — 4 балл.

Бугун, 21 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 13:44 да Навоий вилоятининг Нурота туманида зилзила кузатилди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 305 км жанубий-ғарбда жойлашган. Магнитуда: 3,4. Чуқурлиги: 10 км.







