Ўзбекистон

“Қадимги цивилизацияларга саёҳат”

Ислом цивилизацияси марказида иммерсив шоу ташкил этилмоқда.

“Қадимги цивилизацияларга саёҳат”

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида илмий изланишлар ва маданий-маърифий лойиҳалар асосида янги босқич бошланмоқда. “Қадимги цивилизацияларга саёҳат” номи остида ташкил этилаётган иммерсив шоу орқали қадим ўтмиш замонавий технологиялар ёрдамида томошабинларга янгича тарзда тақдим этилади. 

 

Лойиҳа доирасида Исломдан аввалги даврга оид беш муҳим цивилизация — Хоразм, Бақтрия, Суғд, Чоч ва Фарғона маданий мерослари чуқур илмий тадқиқ этилмоқда. 1-босқичда ушбу ҳудудларда мавжуд бўлган қадимий шаҳарлар, ёзувлар, архитектура, маданият ва ижтимоий ҳаётга оид тарихий манбалар ўрганилиб, уларнинг рақамли технологиялар орқали жонлантирилиши кўзда тутилган. 

 

Бу ҳақида “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлими координатори, тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исхоқов қуйидагича фикр билдирди:

 

 –  Ушбу иммерсив шоу замонавий талқинда тарихни гавдалантириши билан эътиборга моликдир. Маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар музейга ташриф буюрар экан, унинг айнан замонавий тарзда тарихни ёритилишидан завқ олишса ажаб эмас. иммерсив шоунинг асосий ғояси – қадимий тарихни рақамли маконда жонлантириш, уни нафақат кўриш, балки ҳис қилиш имконини беришдир. Ташриф буюрувчилар ўзини гўёки қадимги Бақтрия саройида ёки Суғд бозори ичида тургандек ҳис қилиши мумкин. VR (виртуал реаллик), 3D моделлаштириш, овоз эффектлари ва интерактив элементлар орқали яратиладиган саҳналар илмий асосланган ҳолда ишланмоқда. Бу нафақат тарихни ўрганиш, балки уни ҳис қилишдир. Ўзбекистон тарихининг турли босқичларини ҳар томонлама ёритишга қаратилган бу лойиҳа юртимиз туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Айниқса, хорижий сайёҳлар учун бу ёндашув ўзига хос янгилик бўлиб, тарихни замонавий эстетикада кўрсатиш орқали уларни чуқур таассуротга солади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Қадимги цивилизацияларга саёҳат” | Zamon.uz