Тошкентда Lacetti ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 22 апрель куни соат 15:01да Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:06 да етиб бориб, ёнғин соат 15:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







