Мактабларда ўзбек тилидан имтиҳон мажбурий бўлди
Энди таълим тили ўзбекча бўлмаган синф битирувчилари давлат тилида имтиҳон топширади.

Макатабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарованинг буйруғига кўра, 9 ва 11-синф ўқувчилари учун ўзбек тили (давлат тили)дан ёзма имтиҳон мажбурий қилиб белгиланди.
Имтиҳонлар умумий давлат аттестацияси доирасида ташкил этилади.
Шунингдек, ўз фанидан миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар ушбу имтиҳондан озод қилинади.







