Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Унинг сезилиш кучи 3 баллни ташкил этди.

Бугун, 24 апрель куни соат 17:22 да Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Зилзила эпицентри Тошкентдан 267 км жанубий-шарқда жойлашган. Чуқурлиги: 10 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
- Асака туманида 2 балл, 13 км.
- Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
- Шаҳрихон туманида 2 балл, 22 км.
- Қува туманида 2 балл, 22 км.







