Зангиотада гилам дўкони ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 26 апрель куни Зангиота тумани “Олим полвон” маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, айни вақтда ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратда.
“Қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.







