Lifestyle

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш керак?

Иссиқ ва қуёшли кунларда соғлиқга эътиборли бўлиш ниҳоятда муҳим.

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш керак?

Аввало, иложи бўлса, 11:00 дан 16:00 гача ташқарига камроқ чиқишга ҳаракат қилинг. Агар кўчага чиқишга тўғри келса, имкон қадар сояда юринг ва тўғридан-тўғри қуёш остида қолишдан сақланинг.

 

Терингизни ҳимоя қилиш учун камида SPF 30 бўлган қуёш кремидан фойдаланинг. Эсда тутинг, кремни ҳар икки соатда ёки сувга тушгандан кейин яна суртиб олиш керак.

 

Кийим танлашда эса энгил, кенг ва оч рангли матолардан тикилган либосларни танланг. Бошни қизиб кетишдан сақлаш учун кенг қиррали шляпа, кўзларингиз учун эса UV фильтрли кўзойнак тақишни унутманг.

 

Сув ичишни одат қилинг! Ҳар 20-30 дақиқада бир стакан оддий сув ичиб туринг. Ширин газли ичимликлар ва кўп кофеинли маҳсулотлардан эса имкон қадар узоқроқ бўлинг — улар сувсизланишни тезлаштириши мумкин.

 

Агар ўзингизда бош айланиши, кўнгил айниши ёки терламаслик каби белгиларни сезсангиз, бу иссиқлик уриши аломатлари бўлиши мумкин.

 

Бундай вазиятда дарҳол салқин жойга боринг ва кўпроқ сув ичинг.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш керак? | Zamon.uz