Тошкентда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
Бунга кеча кузатилган кучли шамол сабаб бўлган.

Миробод тумани ҳокимлиги хабарига кўра, дарахт қулаши оқибатида инсонларга шикаст етмаган. Иккита Cobalt автомашиналари зарар кўрган. Ҳозирда ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.
“Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.







