Ўзбекистон

1 майдан нималар ўзгаради?

Гаровсиз кредитлар, солиқ имтиёзлари ва компенсациялар.

1 майдан нималар ўзгаради?

 

2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор муҳим қонунчилик ўзгаришлари кучга кирди. Қуйида уларнинг асосийлари билан танишинг:

 

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун енгиллик. Ўзини ўзи банд қилганлар якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётганда давлат божи олинмайди.

 

2. “Ҳамкор тадбиркор” дастури йўлга қўйилади. Аёлларни тадбиркорликка тайёрлаш; Кооперация орқали аёлларга ўз бизнесини бошлашда ёрдам; Уларнинг маҳсулотларини онлайн платформаларда жойлаштириш ва сотишда кўмак.

 

3. Гаровсиз кредитлар ажратилади. Ўз бизнесини ривожлантирган шахсларга гаровсиз кредитлар:

  • Оилавий тадбиркорлик дастури орқали – 50 млн сўм;
  • Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури орқали – 150 млн сўм.

 

4. Маҳалла раислари – бепул медиаторлик курси. Ҳар бир туман-шаҳарда 5 нафардан маҳалла раислари оила низоларини ҳал қилиш бўйича медиаторликка бепул ўқитилади. Улар оилавий масалаларда бепул медиаация хизматини кўрсатади.

 

5. Фонограммадан фойдаланиш чекланади. Давлат маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган концертларда фонограмма босқичма-босқич тақиқланади; Мукофотлар беришда санъаткорларнинг жонли ижро маҳорати ҳисобга олинади.

 

6. Ўрта ва йирик бизнес учун ҚҚСни қисқа муддатда қайтариш. Улар учун ҚҚСни қайтариш муддати 7 кунгача қисқартирилади.

 

7. «Устоз» тадбиркорларга грант. Аёлларни «яшил» ёки ИТ лойиҳаларда қўллаб-қувватлаган тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади.

 

8. Қамоқдан чиққанларга бир марталик нафақа. Озодликдан маҳрум этилган жойлардан чиққанларга 6 баробар БҲМ (2 040 000 сўм) миқдорида нафақа «Инсон» марказлари орқали тўланади.

 

9. Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари. 2031 йилгача ижтимоий солиқ ва даромад солиғи 50 фоизга камаяди ва айланмадан олинадиган солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади.

 

10. “Тоза қўллар” санитария дастури. Соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойлари санитария воситалари билан таъминланади, бинолар ичкарисида санитария хоналарини жойлаштириш талаби жорий этилади, антисептик воситалар хариди устувор қилинади.

 

11. Кам таъминланганларга электр ва газ учун компенсация. “Ижтимоий ҳимоя реэстри”га киритилган ёки унга мос ўзгарувчан даромадга эга оилаларга;

  • Электрда – 150 кВт/соатгача;
  • Газда – 250 м³ гача (қишда), 150 м³ (бошқа даврларда) меъёрдан ошган нархлар фарқи давлат томонидан қопланади.
Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

1 майдан нималар ўзгаради? | Zamon.uz