Афғонистон билан сув бўйича битим тузилди
У Амударё сувидан фойдаланиш ҳақида.

Афғонистоннинг Қишлоқ хўжалиги ва Сув ва энергетика вазирликлари билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқариш ва сувдан адолатли ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича муҳим битим имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга, Марказий Осиёдаги экологик барқарорлик ва трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришда келажакдаги ўзаро масъулиятли ёндашувларни белгилайди, дейилади хабарда.







