Бугун Президент Хоразмга ташриф буюради
Давлат раҳбари вилоятдаги янги объектлар билан танишади.

Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.







