Green Card жавоблари эртага чиқади
Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.

Эртага, 3 май куни, АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастури (ДВ-2026) натижалари эълон қилинади. Аризачилар Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб расмий сайт орқали натижани текширишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аризалар 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябргача қабул қилинган эди. “Green Card” дастури тарихан АҚШга кам иммиграция қилган давлатлар фуқароларига Америкага кўчиб ўтиш имконини беради.







