Андижондаги боғда 44 туп дарахт кесиб ташланди
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги А. Навоий боғида дарахтлар кесилаётгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, ҳеч қандай манзарали дарахтлар кесилмаган. A.Navoiy боғи ҳудудида кўрсатиб ўтилган дарахтлар терак дарахтлар ҳисобланади. Улар аҳоли саломатлигига зиён келтирувчи ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлигини инобатга олинган.
Шунингдек, Хонобод шаҳрининг табиати, тоза ҳавосини ифлосланишига олиб келмаслиги нуқтаи назаридан ушбу дарахтлар кесилиб ўрнига бошқа манзарали дарахтлар экилмоқда.
Ўрганиш натижасида 14 дона терак дарахтларини кесганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига тақдим этилган.







