Тошкентда уйлардан бирида ёнғин чиқди
Шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Бугун, 8 май куни соат 14:40 да Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:50 да етиб бориб, ёнғин соат 14:57 да қуршаб олинган ва соат 15:04 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







