Фарғонада тўйхоналардан бири ёниб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 май куни соат 05:53 да Тошлоқ тумани Навоий кўчасидаги МЧЖга қарашли тўйхона биносинида 100 квадрат метр майдон том қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин 06:35 да ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.







